УСТОЗЛАРГА ТАЪЗИМ АЙЛАБ
Ўқитувчи ва мураббийлар куни – энг қутлуғ ва муҳим байрамлардан биридир. Ушбу байрам ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли касб эгалари байрамидир. Бу тантанали кунда бизлар ўз меҳр-қўрини биздан аямасдан, бизларга катта ҳаётга йўлланма берган устозларимизни ва хозирги кунда фарзандларимизга билим бериб устозлик қилаётган ўқитувчиларни табриклашга ошиқамиз.
Ушбу байрам муносабати билан корхонамизда тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда корхона бошқаруви раиси Абдупатто Салижанов ўз нутқида йиғилиш қатнашчиларини самимий сўзлар билан қутлади.
- “Ушбу байрамда узоқ йиллар давомида бизга таълим берган устозларимизга самимий табассум ила ўз миннадорчилигимизни изҳор қиламиз. Шунингдек, ёш авлодни маънан соғлом ва хар тарафлама мукаммал шахс бўлиб етишишларида ўз билим ва маҳоратини аямай, меҳр ила тарбия берган устоз ва муаллимларимизни яна бир бор қутлаймиз!” – дея таъкидлаб ўтди Абдупатто Салижанов.
Бундан ташқари, узоқ йиллар давомида кўплаб ёш мутахассисларга ўз касбини қунт билан ўргатган, фидокорона меҳнати билан жамиятда ўрнак бўлиб келаётган “устоз”-ходимларни корхона раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Farg’onaazot” АЖ матбуот хизмати