ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИНИ СИФАТЛИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Ушбу тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олим ва мутахассислари Ш.Тешаев, М.Тошболтаев, Ф.Тешаев, Р.Назаров, Х.Бекбергенов, С.Алланазаров, У.Абдурахманов, Т.Бойқобилов ва С.Ўроқовлар томонидан тайёрланган.
Мазкур тавсияномада республикамизда қўлланилаётган дефолиантларнинг қисқача тавсифлари, дефолиациянинг моҳияти, дефолиация самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, уни ўтказиш муддати ва дефолиантларни қўллаш меъёрлари, ишчи эритмани тайёрлаш ҳамда дефолиацияни ўтказиш тартиби, шунингдек, дори пуркагич агрегатларини созлаш, уларни ишлатиш тартиблари ҳамда дефолиация пайтида кўриладиган эҳтиёт чоралари бўйича маълумотлар баён этилган.
Қўлланма қишлоқ хўжалиги ходимлари ва мутахассислари, пахта етиштирувчи фермер хўжалик раҳбарлари, механизаторлар ҳамда дефолиацияни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчилар учун мўлжалланган.
Тавсиянома Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши томонидан чоп этишга тавсия этилган (2018 йил 27 мартдаги №4 – сонли баённома).