Ру O`z En

ЖАМИЯТДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига биноан коронавирус инфекциясини юқтиришнинг олдини олишнинг ягона усули бу карантин талабларига риоя қилиш ва албатта эмланишдир. Буни бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам тасдиқлайди.

   Мамлакатимизда фуқароларимизни эмлаш жорий йилнинг апрел ойидан бошланган. Ҳозирда эмлаш республикамизнинг барча вилоятлари, шаҳарлари ва туманларида олиб борилмоқда.

  Хабарингиз бор "Farg’onaazot" акциядорлик жамиятида ходимларни коронавирусга қарши эмлаш 2021 йилнинг 16 июл кунидан бошланган эди. Хозирда эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Айни пайтда корхона ходимларининг 1286 нафари эмланди.

  Эслатиб ўтамиз корхонада ZF-UZ-VAC2001 Хитой-ўзбек вакцинаси қўлланилмоқда. Албатта, эмлашдан олдин хар бир ходимлар Даволаш-соғломлаштириш диагностика цехи малакали шифокорлари томонидан ходимнинг ҳарорати ва қон босими ўлчанганидан сўнг, умумий ҳолати, эмлашнинг тўғри келмаслигини кўрсатувчи сурункали касалликлар мавжудлиги обдон текширилганидан сўнг амалга оширилмоқда.

  "Farg’onaazot" акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech