2021йил 4 май куни “Farg’onaazot” Акциядорлик Жамияти Мажлислар залида Ижтимоиий аҳамиятга эга объектлар бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамкорлигида Иккинчи жаҳон уруши фронт орти меҳнат фаҳрийси ҳамда минтақамизда тинчлик ўрнатиш, учун харбий харакатларда иштирок этган ҳарбий зобит иштирокида “Хотира бор экан — миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч” шиорлари остида икки авлод учрашув тадбири ўтказилди.
Тадбирни “Farg’onaazot” АЖ бошқарув раиси Абдупатто Салижанов олиб борди. Сўз бошида барча учрашув қатнашчиларини кириб келаётган 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади. Мамлакатимизни Иккинчи жаҳон уруши ва ғалабага қўшган ҳиссаси тўғрисида гапирар экан миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қоллиги, кўп миллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшганлиги хусусан, 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлгани эслатиб ўтди. Шу билан бирга, уруш даврида республикамиз фронт учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-аслаҳа ва бошқа воситаларни етказиб берадиган муҳим таъминот марказларидан бирига айлангани, айниқса, юртдошларимиз жанглар давом этаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ кексалар, аёллар ва ёш гўдакларни бағрига олиб, оғир дамларда уларга беқиёс ғамхўрлик кўрсатгани ҳақида сўз юритди.
Ватан ҳимояси учун қонли жанг майдонларида фашизм билан мардона курашаётган жангчиларга озиқ-овқат етказиб беришда меҳнати билан ўз ҳиссасини қўшган меҳнат фронти фахрийси Абдувалиев Ғанижон ота уруш йилларини сўзлаб берди.
Минтақамизда тинчлик ўрнатиш бўйича тинчликни сақлаш кучлари таркибидаги иштирок этган Эшонов Комилжон Мирзахалилович,
Она юртимиз мустақиллиги ва тинчлигини сақлаш борасида олиб борилган жанговор ҳаракатлар ҳақида ҳикоя қилди.
9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ижтимоиий аҳамиятга эга объектлар бошқармаси бошлиғи Каюмов Махмуд Мухаммедович ахборот берди.
Тадбир якунида “Farg’onaazot” АЖ бошқарув раиси
Абдупатто Салижанов фахрийларни қиммат баҳо совға билан тақдирлади.