Ру O`z En

28 АПРЕЛ - БУТУНЖАҲОН МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ КУНИ

Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб ҳар йили  28- апрел куни “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилинган. Халқаро меҳнат муҳофазаси мутаҳассисларининг касб байрами сифатида “Fargonaazot”АЖда  ҳам нишонланиб келинмоқда.

  Ушбу кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида дунё ҳамжамиятининг иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишларнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилиши ташкилланмоқда. Ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад – жамоат ва давлат идоралари эътиборини ишдаги авариялар ва касб касалликлари билан боғлиқ муаммоларга, меҳнат хавфсизлигига ва ишда жароҳатланган ёки ҳалок бўлган инсонлар тақдирига қаратишга мўлжалланган.

  Ҳар йили ишлаб чиқаришда  инсонлар хавфсизлигини таъминлаш ва сақлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган шиорлар ўзгариб боради. Шундан келиб чиқиб, 2021-йилда  бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси кунининг шиори: "Инқирозни олдиндан кўриш, унга тайёрланиш ва муносиб жавоб бериш учун - меҳнат муҳофазаси тизими барқарорлигини молиялаштириш" этиб белгиланди.

   Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида  бугунги кунда касб байрамларини нишонлаётган корхонамиз меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф мухит муҳофазаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ва корхона касаба уюшма  қўмитаси ходимлари келишилган  Низомлар асосида  барча ишлаб чиқариш цехларида меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига  қатъий риоя этилиши, ишлаш шароитлари, ишчи ва ходимларни  белгиланган тартибда махсус кийим-бош, пойабзал ва  бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишлари назоратга олинган. Аниқланган камчиликларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тузилма бошлиқлари билан хамкорликда профилактика ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек, шу кунга қадар корхонада COVID-19 коронавирус инфекциясини корхона ходимлари ўртасида тарқалишини олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга ошириб келишмоқда.

   Корхона раҳбарияти, жамоат ташкилотлари ва матбуот хизмати “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф мухит муҳофазаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги бошқармаси ходимларини 28 апрел – бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни билан чин қалбдан табриклайди. Сизларга соғлиқ, оилавий бахт, фаровонлик, меҳнат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз! Касб байрамингиз муборак бўлсин! 

 

 

“Farg’onaazot” матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech