ФАН, САНОАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ДАРАЖАСИ
“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Фан, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликнинг янги даражаси” номли илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинар, ишлаб чиқарилаётган оммавий, сўнги йилларда ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган ҳамда ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилиши режалаштирилган маҳсулотларни, корхонада бўлаётган ислоҳотлар ва ишлаб чиқариш билан Республикамиз қишлоқ хўжалиги ривожига ўз меҳнати билан ҳисса қўшиб келаётган кластерлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тадбиркорларни яқиндан таништириш мақсадида ташкилланди.
Илмий-амалий семинарда Республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасалари академик, профессор олимлари, Республикамиз қишлоқ хўжалиги агро кластерлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар. Меҳмонларни корхона тегишли бўлимлар раҳбарлари, бош мутахассислар ўзларининг тақдимотлари билан кутиб олдилар.
Семинарни “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Абдупатто Салижанов ўзининг корхонада юз бераётган жараёнлар, ислоҳотлар ва корхона фаолияти тўғрисидаги нутқи билан очиб берди. Шунингдек, бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатлари, қабул қилаётган Фармон ва қарорлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга кенг замин яратиб берилаётгани, Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар дунёнинг нуфузли ташкилотлари томонидан муносиб баҳоланаётганлигини таъкидлаб ўтди. Абдупатто Тўланович келган меҳмонларни барчасини ташрифлари учун ўз миннатдорчилигини билдирар экан, келажакда самарали хамкорликда бўлишларини айтиб ўтди.
Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Умидулло Миллабоев ишлаб чиқариш, янги маҳсулотлар устида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берди.
- “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти нафақат Фарғона водийсида балким Ўзбекистонда энг йирик ишлаб чиқариш корхоналардан бири ҳисобланади. Сўнги йилларда корхонада амалга оширилган сайи харакатлар натижасида саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев сўзларига кўра, Янги Ўзбекистон тараққиётига хисса қўшиш яратганни ўзи бизга берган имконияти десак тўғри бўлади – дейди корхона раҳбарининг биринчи ўринбосари Умидулло Исматуллаевич.
Хусусан, пандемия сабабли карантин чекловлари ўрнатилишига қарамасдан, жамиятда ўтган давр давомида деярли барча иқтисодий кўрсаткичларимизни белгиланган режалардан ошириб бажаришга эришганлигимиз ва 2021 йилнинг январ-май ойи маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши, экспорти, маҳаллийлаштирилиши кўрсаткичлари билан семинар иштирокчиларини таништириб ўтди.
Илмий-амалий семинарда олий таълим муассасалари академик, профессор олимлари ўзларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги видео тақдимотларини семинар иштирокчиларина намойиш этдилар. Семинар давомида корхона мутахасисслари агро кластерлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларига жавоблар бердилар. Меҳмонлар айнан, товар сотиб олиш, етказиб бериш ва маҳсулотлар йўриқномаси, ишлатиш қоидалари тўғрисида турли хил саволлар ва таклифлар бердилар.
Семинар сўнгида барча иштирокчилар жамиятимиз илмий-инновациялар маркази фаолияти билан яқиндан танишиб чиқдилар. У ерда иштирокчилар марказ ёш олимларини янги маҳсулот турлари устида олиб бораётган ишлари билан танишиб, суҳбатлар қурдилар.
Илмий-амалий семинар иштирокчилари сўнги йилларида барча соҳаларда бўлгани каби "Farg'onaazot" акциядорлик жамиятида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани, қисқа даврларда жаҳон стандартларига жовоб берадиган техника ва технологияларга эришилганлиги ва юқори даражали маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлигига гувоҳ бўлдилар.
«Farg’onaazot» АЖ матбуот хизмати