Ру O`z En

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоаси “Бош вазир кубоги-2020” мусобақаларида иштирок этади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 4 сентябрда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йигʻилишида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 4-12-октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда.

Шунга асосан «Бош вазир кубоги» мусобақаларида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ҳам иштирок этмоқда.

“Бош вазир кубоги-2020” мусобақалари ўтган йилги каби 11х11 форматда ўтказилади. Ҳар бир жамоа таркибидан 15 нафардан футболчи, битта жамоа бошлиғи ва мураббий ўрин олади. Ўйинчи алмаштириш чекланмаган, яъни худди хоккей ёки бошқа ўйин турларидаги каби такрорий алмаштириш ҳам бор. Ўйинлар 25 дақиқадан иборат икки бўлим давом этади.

Холислик ва шаффофлик мезонлари асосида ўтган қуръа натижаларига кўра жамоалар ўз рақибларини билиб олишди. Қуръа натижаларига кўра “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоаси, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши жамоалари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши баҳс олиб боради.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоасига барча ўйинларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти

Матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech