Ру O`z En

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётгани сабабли жорий йилнинг 18 апрел кунидан карантин назорати кучайтирилди, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланди. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

   2021 йилнинг 17 апрел куни, бош вазир Абдулла Арипов, Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида, Ўзбекистонда 18 апрелдан коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди. Шундан сўнг “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида ҳам карантин қоидалари қаттиқ назоратга олинди. Корхонамиз меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф мухит муҳофазаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги бошқармаси ҳамда  даволаш соғломлаштириш диагностика цехи ходимлари, жамоамизнинг барча цех ва бўлимларини доимий равишда текширишни йўлга қўйганлар.

  Иш жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шаҳсий гигиена қоидаларига риоя этиш, қўлларни антисептик билан зарарсизлантириш тадбирлари назоратини кучайтирилиб, қоидабузарларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминланмоқда. Жамиятимиз бошқарма ва цехлари кириш жойларига, корхонамиз барча ўтиш пунктларига санитар постлар қўйиб чиқилди. Йўлаклар, бошқармалар, цехларга корхонамизда тайёрланаётган 0,5 % гипохлорид эритмаси сепиб чиқилмоқда. Ундан ташқари корхонамизнинг марказий кимё лабораториясида ишлаб чиқарилаётган антисептик воситалар, корхона касаначи қизлар томонидан тикилаётган ниқоблар билан ходимларимиз мунтазам равишда таъминланиб келмоқда.

   Шуни хам ёдда тутишимиз жоизки, карантин қоидаларига амал қилмаслик нафақат ўзимизни, балки оила аъзоларимиз ва жамоадошларимизни хаётини хавфга остига қўйишдир.  Шу сабабдан барча фуқароларимиз Давлатимиз  қоидаларига амал қилишлари шарт.  Бу хақида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси, яъни эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган. Ушбу моддага кўра, карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юриш ёки иш фаолиятини юритиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1 миллион 225 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  • Хурматли корхонамиз ишчи-ходимлари! Сизлардан карантин қоидаларига қатъий амал қилишингиз сўралади. Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлмасликни, ўз саломатлигингизни асрашни ёддан чиқармаслигингиз лозим. Иш жойларингизда тиббий ниқоб тақмасдан юрманг! Карантин қоидаларига риоя қилиш – ҳаммамизнинг бурчимиз эканини унутманг! - “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф мухит муҳофазаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги бошқармаси.

 

                                                                “Farg’onaazot” матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech