ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНФЕРЕНЦИЯ
Жорий йилнинг 12 март санасида корхонанинг мажлислар залида "Farg'onaazot" акциядорлик жамиятини мехнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда 2020 йилга мўлжалланган жамоа шартномасини амалга оширилган натижалари, жамоавий битим шартларини бажариш тўғрисидаги шартларни тасдиқлаш ва 2021 йил учун жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида корхона ишчи-ходимларини таништириб ўтдилар.
Корхонанинг 2020 йилги молиявий-жўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботни корхонамиз бошқарув раиси Абдупатто Салижанов ўқиб эшиттирди ва унда йиғилиш аъзоларига товар маҳсулотларни ишлаб чиқариш режасини бажарилиши тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Илхом Абдувоҳидов ўз нутқида касаба уюшмаси ишчиларга, уларнинг меҳнат ва ижтимоий манфаатларига дахлдор барча масалаларида ёрдам беришга доимий тайёр бўлган жамоат ташкилоти эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Конференцияда корхона цех ва бўлимлари ишчилари қатнашдилар. Улар ўзларининг чиқаришларида жамоавий битим тадбирлари ўз иш жойларида амалга оширилаётганлиги ҳақида гапириб бердилар. Мунозаралар тугагандан сўнг, 2021 йилга мўлжалланган жамоа шартномаси амалга ошириш тўғрисидаги акт умумий овоз бериш орқали тасдиқланди. Киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда "Farg'onaazot" АЖ меҳнат жамоасининг конференциясининг қарори қабул қилинди