Ру O`z En

“КИМЁГАРЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН КОРХОНА ХОДИМЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИЛАР!

  «Farg'onaazot» акциядорлик жамиятининг мажлислар залида “Кимёгарлар куни” муносабати билан корхонада жонбозлик кўрсатиб фаолият юритиб келаётган 23 нафар ходимлар “Узкимёсаноат” АЖ ва  «Farg'onaazot» АЖ томонидан Фаҳрий ёрлиқлар ва пул маблағлари билан тақдирландилар.

  Барчага маълумки май ойининг охирги якшанба куни Мамлакатимизда кимё саноати ходимлари “Кимёгарлар куни”ни нишонлайдилар. Шулар қаторида «Farg'onaazot» акциядорлик жамияти жамоаси ҳам. Куни кеча корхонанинг мажлислар залида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда корхонамиз цех ва бўлимларида фаолият юритаётган, корхонамиз ва Мамлакатимизда кимё саноатини ривожлантиришда ўзини машаққатли меҳнати билан ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ходимларга совғалар берилиб, корхона раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.    

 

«Farg'onaazot» АЖ матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech