НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ КЕНГ НИШОНЛАДИК
Хар йилги каби бу йил ҳам Наврўзи олам баракали бошланди. Мамлакатимиз раҳбари олиб бораётган оқилона сиёсати туфайли осмонимиз мусаффо, турмушимиз осойишта, турли хил миллат ва эллатлар бир оиладек аҳил иноқ яшамоқдалар. "Farg`onaazot" акциядорлик жамияти, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, ушбу ажойиб байрамга пухта тайёргарлик кўрди. 21 март 2021 йилда Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройининг очиқ саҳнасида бўлиб ўтган Наврўз байрам шодиёнасида корхонамизнинг цех ва бўлимлари иштирокида ўзларининг бир-биридан гўзал бўлган декорациялар, сахналар, кўргазмалари ва миллий таомлари билан иштирок этдилар. Миллий либослар, ўйин-кулгилар, миллий қўшиқлар, лапарлар ва рақслар барчада катта таассурот қолдирди. Вилоятимиз хокими Хайрулло Бозаров байрамга ташриф буюриб, корхонамиз томонидан ташкил этилган кўргазмаларни кўздан кечириб чиқар экан, "Farg`onaazot" жамоасини Наврўз айёми билан муборакбод этди. Корхонамиз цехлари томонидан ташкил этилган байрамона дастурхон ҳамда чиқишларни вилоят раҳбари юқори баҳолади. Корхонамизда хар йили Наврўз байрамида иштирок этган цехлар ўртасида кўрик-танлов ўтказиш анъанага айланган. Танловда хар бир цех ўзларини баҳорги таомлари, безаклари ва кўргазмаларини намойиш этдилар, буни корхонамиз хакамлар хайъати баҳолаб чиқдилар. Кўрик-танлов натижаларига кўра, биринчи ўринни – АС-72М цехи, иккинчи ўринни – ПВП, РМЗ, карбамид ишлаб чиқариш цехи, хўжалик цехи ва ВОХР эгалладилар. Учинчи ўринни – ХМД, Электртаъминот цехи, қоп ишлаб чиқариш цехи, ЛОДЦ, сода ишлаб чиқариш цехи, ЦЦРО, АК-72М ва алоқа цехлари эгалладилар. Хамма ўрин эгаллаган ва иштирок этган цехлар корхонамиз раҳбарияти томонидан пул маблағлари билан тақдирландилар.