Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “САЛОМАТЛИК САРИ” ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида ишчи ходимларни соғлом турмуш тарзига даъват этиш бўйича мунтазам равишда турли хил мусобақа, тадбирлар ўтказилиб туриши хеч кимга сир эмас албатта. Корхона раҳбарияти учун бу катта аҳамият касб этади.

Куни кеча Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ҳамда “Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлари Дастури” ижросини таъминлаш мақсадида “Саломатлик сари” шиори остида югуриш марафони ташкил этилди. Мусобақада корхонамиз цех ва бўлимлари ходимлар иштирок этдилар. Корхона касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи “Farg’onaazot” АЖ бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида  ўтказилган марафонда  корхонанинг 100  дан зиёд ёш фаол ходимлари иштирок этишди. 

Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, корхонада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш кўзланган. Тадбирни юқори савияда ўтказиш, ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида корхонада фаолият юритаётган тегишли бўлимлар мутаҳассислари мусобақага жалб этилди.

  Мусобақани корхона бошқарув раиси Абдупатто Салижанов барча иштирокчиларга омад тилаган ҳолда очиб берди. Шундан сўнг аввал эркакларга, кегин эса аёлларга старт берилди. Мусабақада эркаклар ўртасида финишга биринчи бўлиб корхона Темир йўл цехи поезд тузувчиси Сардорбек Хошимов, иккинчи бўлиб Электр жихозларни марказлаштирилган тарзда таъмирлаш цехи электромонтери Зиёвиддин Обидов ва учинчи бўлиб, Целлюлозанинг мураккаб эфирлари цехи аппаратчиси Дониёр Маматикромовлар етиб келдилар.

  Аёллар бўйича биринчи ўринни Сифатни назорат қилиш ва стандартларга амал қилиш бўлими назоратчиси Дилафруз Нуралиевага, иккинчи ўринни Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи чилангари Гуласал Ёдгорова ва учинчи ўринни Даволаш соғломлаштириш диагностика цехи хамшираси Нодира Йўлдашевалар эгалладилар. Мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

Ғолибларга касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг дипломлари топширилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

“Farg’onaazot”АЖ матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech